Logo

Лондонда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Март 08, 2026. 11:48 • 2 дақ

69
Лондонда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди
Лондонда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди
Лондонда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

ЛОНДОН, 8 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Буюк Британияда таҳсил олаётган ватандошлар ҳамда Ўзбекистон халқаро талабалар иттифоқи (UzSU) вакиллари иштирок этди.

Маросим аввалида, элчихона вакиллари иштирокчиларни байрам билан самимий табриклаб, хотин-қизларнинг жамият тараққиётидаги ўрни, уларнинг илм-фан, таълим ва турли соҳалардаги фаол иштирокини алоҳида таъкидлади.

Аёлларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятдаги ролини янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Буюк Британияда таҳсил олаётган ўзбек талабалари ҳам сўзга чиқиб, байрам муносабати билан хотин-қизларга ўз табрикларини изҳор этди. Шу билан бирга, таълим жараёни, халқаро тажриба орттириш ва келгусида Ватан равнақига ҳисса қўшиш борасидаги режалари ҳақида фикр билдирди.

Тадбирда UzSU вакиллари томонидан талабалар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, хорижда таҳсил олаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўртасида самимий мулоқот ҳамда ҳунармандчиликка доир маҳорат дарси бўлиб ўтди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш