АҚШнинг Рентон шаҳрида ватандошлар учун Қурбон ҳайити муносабати билан тадбир ташкил этилди
Май 31, 2026. 12:00 • 2 дақ
• 63
РЕНТОН, 31 май. /“Дунё” АА/. АҚШнинг Сиэтл шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида Вашингтон штатининг Рентон шаҳридаги “Coulon” истироҳат боғида муборак Қурбон ҳайити айёмига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”АА мухбири.
Байрам тадбирида ўзбек диаспораси фаоллари иштирок этдилар. Иштирокчилар учун ўзбек миллий таомларидан иборат байрам дастурхони ёзилди, миллий куй-қошиқлар ва рақслар намойиш этилди. Шунингдек, болалар ва ўсмирлар ўртасида китобхонлик танлови ташкил этилиб, ғолиблар рағбатлантирилди.
Тадбир доирасида ватандошлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда иштирокчилар Вашингтон штатида Ўзбекистон Бош консулхонасининг очилишини узоқ йиллар кутганликларини ва бу ташаббус хориждаги ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсатининг амалий ифодаси эканлигини алоҳида таъкидладилар.
Тадбир якунида фаол диаспора вакиллари билан Ўзбекистон футбол миллий терма жамоасини АҚШда қўллаб-қувватлаш бўйича келиб олинди. Унга кўра, вакилларимиз иштирокидаги халқаро мусобақалар давомида Сиэтл шаҳрида ватандошларни бирлаштирувчи жамоавий фан-зоналар ва томоша тадбирлари ташкил этиладиган бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




