Logo

Самарқандда наркотаҳдидларга қарши курашишга бағишланган халқаро форум бошланди

Апрель 20, 2026. 10:47 • 2 дақ

104
Самарқандда наркотаҳдидларга қарши курашишга бағишланган халқаро форум бошланди
Самарқандда наркотаҳдидларга қарши курашишга бағишланган халқаро форум бошланди
Самарқандда наркотаҳдидларга қарши курашишга бағишланган халқаро форум бошланди

САМАРҚАНД, 20 апрель. /“Дунё” АА/. Бугун Самарқанд шаҳрида “Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусидаги халқаро форум ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

​Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ҳамда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу нуфузли тадбирда 20 дан ортиқ халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ, ЕИ, ШҲТ, МДҲ ва ЖССТ вакиллари иштирок этмоқда.

Форумда 50 га яқин давлатдан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва 500 нафарга яқин халқаро экспертлар жам бўлган.

Шунингдек ўқинг

​Тадбир юқори даражадаги кўргазма билан бошланди. Пленар мажлисда БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси оператив бўлими директори Бо Матиасен қутлов сўзи билан чиқиш қилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Наркотикларни назорат қилиш агентлиги, Халқаро ва Иберо-Америка бошқарув ҳамда давлат сиёсати жамғармаси (FIIAPP) ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланиши режалаштирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш