Logo

“Бойсун баҳори” фестивалида қатнашадиган дипломатик корпус вакиллари Сурхондарёга етиб келди

Май 01, 2026. 09:30 • 52 сония

172

ТЕРМИЗ, 1 май. /“Дунё” АА/. Бугун “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалида қатнашиш учун Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари Сурхондарёга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда воқеа жойидан “Дунё” АА мухбири.

Фестивалда 40 дан ортиқ давлатдан 100 дан ортиқ фольклор жамоалар иштирок этиши режалаштирилган.

Байрам доирасида кураш, от спорти, кўпкари ва бошқа халқ ўйинлари бўйича мусобақалар, маиший ҳунармандчилик кўргазмалари ўтказиш кўзда тутилган.

Икки кунлик ташриф давомида делегация аъзолари “Бойсун баҳори” халқаро фестивали, “Сурхондарё вилоятининг инвестициявий, экспорт ва туризм салоҳияти” мавзусидаги давра суҳбати ҳамда бошқа тадбирларда иштирок этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Hikmatilla Melikuziyev

melikuziyev@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш