Logo

Туркияда Ўзбекистон Конституцияси куни: миллий қадриятлар ва ватандошлар бирдамлиги

Декабрь 05, 2025. 09:40 • 2 дақ

310
Туркияда Ўзбекистон Конституцияси куни: миллий қадриятлар ва ватандошлар бирдамлиги

АНТАЛЬЯ, 7 декабрь. /“Дунё” АА/. Туркиянинг Анталья шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси кунига бағишланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Анталья шаҳридаги “Нозим Хикмат” маданият марказида Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари қўмитаси раиси бошчилигидаги делегация ҳамда Ўзбекистоннинг Туркия Республикасидаги Элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Туркияда истиқомат қилаётган ватандошлар, “Ўзбегим – маданият, таълим, тиббиёт, туризм, халқаро ҳамкорлик ва тадбиркорлар” уюшмасининг вакиллари, Антальядаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбек талабалари иштирок этди.

Шунингдек ўқинг

Тадбир иштирокчилари томонидан янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган инсон қадрини улуғлаш, ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат, қонун устуворлиги ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш тамойилларининг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда ўз ифодасини топаётгани юзасидан атрофлича фикрлар билдирилди.

Тадбир доирасида делегация аъзолари диаспора ва талабалар билан очиқ мулоқотлар ўтказди. Ватандошлар томонидан турли йўналишларда таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди ва айрим таклифларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. Юртдошларимиз Ўзбекистондаги кенг кўламли янгиланишлар ҳақида фикрлар билдириб, мамлакат раҳбариятининг ватандошларга кўрсатаётган эътиборидан мамнунлик изҳор этди.

Антальяда ўтган мазкур тадбир нафақат Конституция кунининг маънавий-тарбиявий аҳамиятини ёритиб берди, балки Туркиядаги ўзбек диаспораси ўртасида ўзаро бирдамликни кучайтириш, миллий қадриятлар ва Конституциявий ғояларни тарғиб қилиш, ватандошлар билан институционал ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш