Logo

Халқаро қидирувда бўлган шахс Хорватиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Январ 17, 2026. 13:58 • 33 сония

141
Халқаро қидирувда бўлган шахс Хорватиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

ЗАГРЕБ, 18 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Хорватия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда Интерпол миллий марказий бюросининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари натижасида фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган шахс Ўзбекистонга муваффақиятли экстрадиция қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Маълумотларга кўра, қидирувдаги шахс Хорватия ҳудудида қўлга олинган ва Загребдан Ўзбекистонга тегишли тартибда экстрадиция қилинган. Айбланувчини қўлга олиш ишлари Интерполнинг Загребдаги Миллий марказий бюроси ҳамда мамлакатимизнинг Венгриядаги элчихонаси билан яқин ҳамкорликда амалга оширилган.

Ўтказилган тадбир халқаро полиция ҳамкорлиги механизмларининг самарадорлигини, шунингдек, томонларнинг содир этилган жиноятлар учун, улар қаерда бўлишидан қатъий назар, жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилига содиқлигини яққол тасдиқлайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш