Ўзбекистон элчихонаси ватандошларни Эронда хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирди
Январ 14, 2026. 14:10 • 34 сония
• 149
ТОШКЕНТ, 14 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Эрондаги вазиятни диққат билан кузатмоқда ва ваколатли органлар билан доимий алоқада бўлиб турибди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳоновнинг телеграм-каналида ёзишича, Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси айни пайтда мамлакатда бўлиб ўтаётган намойишлар чоғида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаганини маълум қилган.
Шу муносабат билан, Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан митинг ва намойишларда иштирок этмасликни, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқ бўлишни ҳамда шахсий хавфсизлик чораларига қатъий риоя этишни сўраб қоламиз.
Зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Теҳрон шаҳридаги элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
+982122299780
+982122832025
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси