Россиядан муносабат: Ўзбекистон дипломатияси минтақавий барқарорлик ва стратегик шериклик сари дадил илдамламоқда
Октябрь 17, 2026. 15:00 • 2 дақ
• 66
САНК-ПЕТЕРБУРГ, 17 октябрь. /“Дунё” АА/. А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Ўзбек маданият маркази директори Асель Рашидова Ўзбекистон Президентининг Озарбайжонга амалий ташрифи ва ОҲИЧК саммитидаги иштироки юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
– Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи Тошкентнинг кўп векторли дипломатиясини изчил ривожлантириш ва икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашда энг муҳим босқични англатади.
Ўзбекистон етакчисининг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) саммитидаги нутқи ва олий даражадаги қатор икки томонлама музокараларнинг ўтказилиши ташрифнинг асосий қисмини ташкил этади.
Тарихий Боку декларацияси ҳамда давлатлараро битимлар тўпламининг имзоланиши кўп қиррали ҳамкорликнинг янги йўналишларини институционал асосга қўйишга қаратилган. Ушбу қадам нафақат Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларининг туб миллий манфаатларига жавоб беради, балки мамлакатларнинг хавфсизлик бўлинмаслиги ва биргаликдаги тараққиёт тамойилларига содиқлигини намойиш этади.
Мазкур ташриф Тошкентнинг Марказий Осиёни мустаҳкам тинчлик, барқарорлик ва изчил фаровонлик ҳудудига айлантириш борасидаги кенг кўламли ҳамда тизимли саъй-ҳаракатлари доирасида алоҳида геосиёсий аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Президенти ОҲИЧК саммитида минтақани ягона ва бўлинмас хавфсизлик макони сифатида кўришга асосланган стратегик ташаббусларни илгари сурди. Ўзбекистоннинг фаол дипломатик ташаббуслари трансчегаравий хавф-хатарларга минтақавий даражада ҳамжиҳатлик билан жавоб қайтариш, транзит-логистика салоҳиятини уйғунлаштириш ҳамда Марказий Осиёни глобал бозорлар билан боғловчи иқтисодий йўлакларни барпо этишга қаратилган.
Бу расмий Тошкентнинг минтақавий барқарорликнинг асосий бунёдкори ва яхши қўшничиликка асосланган интеграциянинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатидаги мақомини мустаҳкамлайди.
Марказимиз учун бундай кенг кўламли сиёсий ўзгаришлар муҳим йўналиш ва қадриятлар асоси сифатида қадрланади. Олий даражадаги давлатлараро мулоқотнинг фаоллашуви Ўзбекистоннинг бетакрор маданий-тарихий мероси, тили ва анъаналарини илмий жиҳатдан англаш, асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб қилишдан иборат бўлган олий мақсадимизни рўёбга чиқариш учун қулай замин яратади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси