Logo

Ўзбекистон EХҲТ форумида болаларни жиноий фаолиятга жалб этишга қарши курашиш тажрибасини тақдим этди

Апрель 24, 2026. 19:27 • 2 дақ

393
Ўзбекистон EХҲТ форумида болаларни жиноий фаолиятга жалб этишга қарши курашиш тажрибасини тақдим этди
Ўзбекистон EХҲТ форумида болаларни жиноий фаолиятга жалб этишга қарши курашиш тажрибасини тақдим этди
Ўзбекистон EХҲТ форумида болаларни жиноий фаолиятга жалб этишга қарши курашиш тажрибасини тақдим этди

ВЕНА, 24 апрель. /“Дунё” АА/. Австрия пойтахтида ЕХҲТ томонидан Одам савдосига қарши Алянснинг 26-конференцияси ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ёшларни жиноятчиликка мажбуран жалб қилишга қарши курашишга бағишланган ушбу конференцияда Ўзбекистон Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили Сурайё Рашидова ҳам иштирок этди.

ЕХҲТга аъзо 57 та давлат вакиллари, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти экспертларини бирлаштирган анжуманда глобал хавфсизликка таҳдид солаётган жиноий тармоқлар фаолияти алоҳида таҳлил қилинди.

Экспертлар заиф ҳолатдаги шахслар, айниқса, болаларнинг жиноий гуруҳлар томонидан мажбурлаб жалб этилиши ва бунинг натижасида улар жабрланувчи сифатида эмас, балки жиноятчи сифатида баҳоланаётганини танқид остига олди.

Шунингдек ўқинг

Конференцияда Болалар омбудсмани Сурайё Рахмонова сўзга чиқиб, Ўзбекистонда болаларни жиноий фаолиятга жалб этишнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган қатъий чоралар ҳақида маълумот берди.

Хусусан, мамлакатимизда қабул қилинган гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича Миллий стратегия доирасида вояга етмаганларни наркожиноятларга ундаш оғир жиноят сифатида эътироф этилгани ва болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо чоралари кучайтирилгани алоҳида таъкидланди.

Анжуман иштирокчилари ўз ихтиёрига қарши жиноятга жалб этилган шахсларга нисбатан “жазоламаслик принципи”ни қўллаш, уларни эрта аниқлаш ва тизимли равишда ижтимоий интеграция қилиш масалаларида ўзаро тажриба алмашди.

10 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу конференция янги глобал хавф-хатарларга қарши инновацион ва таъсирчан механизмларни ишлаб чиқиш ҳамда давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим платформа бўлиб хизмат қилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш