“London Post”: Марказий Осиё давлатлари Япониянинг минтақа иқтисодиётида фаол иштирокчи сифатидаги ролини оширмоқда
Декабрь 22, 2025. 13:59 • 2 дақ
• 117
ЛОНДОН, 23 декабрь. /“Дунё” АА/. Буюк Британиянинг нуфузли “London Post” электрон нашрида “Марказий Осиё + Япония” саммити ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Мазкур саммит Марказий Осиёнинг Япония учун ортиб бораётган геосиёсий, иқтисодий ва технологик аҳамиятини, минтақанинг анъанавий куч марказларидан ташқаридаги, умумий қадриятларга эга узоқ муддатли шериклар билан ҳамкорлик қилишга бўлган жамоавий тайёрлигини намойиш этди”, – деб ёзган муаллиф.
Нашрда таъкидланишича, Марказий Осиё республикалари мустақилликка эришганидан буён Япония инфратузилмани модернизация қилиш, саноатни ривожлантириш, энергетика тизимлари, таълим, фан ва инсон капиталини шакллантиришга салмоқли ҳисса қўшган ишончли ҳамкорга айланди. Саммитда Марказий Осиё мамлакатлари нафақат бу шерикликни сақлаб қолиш, балки Япониянинг минтақа келажагидаги фаол иштирокчи сифатидаги ролини кенгайтиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади.
“Саммит кун тартиби ҳар икки томоннинг ўзгариб бораётган устувор йўналишларини акс эттирди. Муҳокамалар асосий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилди: “яшил” иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш, минтақавий боғлиқлик, рақамли трансформация, инсон капиталини ривожлантириш ва институционал ҳамкорлик”, – деб ёзилган материалда.
“Япониядаги саммит барча етакчилар томонидан маъқулланган Токио декларацияси қабул қилиниши билан якунланди. Расмий қарорлардан ташқари, саммит стратегик қарашларнинг яқинлигини кўрсатди: Марказий Осиё диверсификацияланган, технологик ривожланишга йўналтирилган шерикларни қидирмоқда, Япония эса глобал аҳамияти ортиб бораётган жадал ривожланаётган минтақа билан ҳамкорлик қилмоқда”, – дея хулоса қилинган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“Ўзбекистон покистонлик фотосуратчилар нигоҳида” фотокўргазмаси Покистон ОАВда кенг ёритилди
“Тоlo News”: Афғонистон Марказий Осиё ва Япония билан ҳамкорликни янада ривожлантиради
СNN Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида сўз юритди