Лондонда “Тўмарис” аёллар жамоат бирлашмасининг бир йиллиги нишонланди
Декабрь 18, 2025. 11:49 • 35 сония
• 242ЛОНДОН, 22 декабрь. /“Дунё” АА/. Лондонда Буюк Британиядаги “Тўмарис” аёллар жамоат бирлашмаси ташкил этилганининг бир йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир давомида “Тўмарис” аёллар жамоат бирлашмаси 2024 йилда аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш, турли семинар-тренинглар ташкил этиш борасидаги фаолияти эътироф этилди. Қисқа вақт ичида уюшма хотин-қизларни бирлаштирувчи самарали майдонга айлангани таъкидланди.
Тантанали тадбир якунида бирлашма фаолиятини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган, 2024 йилда тадбир ва тренингларда фаол иштирок этган қатнашчилар турли эсдалик совғалари билан тақдирланди. Иштирокчилар келгусида ҳам ташкилот фаолиятини кенгайтириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида эканини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
Данияда яшовчи ватандошларимиз учун сайёр консуллик қабули ўтказилди
Красноярскда меҳнат қилаётган ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди



