Logo

Жиддада “Bazar Asya” савдо уйи очилди

Февраль 23, 2026. 10:15 • 54 сония

119
Жиддада “Bazar Asya” савдо уйи очилди
Жиддада “Bazar Asya” савдо уйи очилди
Жиддада “Bazar Asya” савдо уйи очилди
Жиддада “Bazar Asya” савдо уйи очилди

ЖИДДА, 23 февраль. /“Дунё” АА/. Жидда шаҳрида ўзбек маҳсулотлари намойиши бўйича “Bazar Asya” савдо уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Саудия Арабистони бозорларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган ушбу савдо уйи мижозларга тўқимачилик маҳсулотлари, аёллар кийимлари ҳамда кулолчилик маҳсулотларини таклиф этди.

Мазкур савдо уйининг очилиши мамлакатимиз иқтисодий дипломатиясининг амалий натижаси ва элчихонанинг Ўзбекистон экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги изчил ишларининг бир қисми ҳисобланади. Саудия Арабистони бозорига кириш маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги имкониятлар очади ва ўзбек товарларини етказиб бериш географиясини кенгайтиришга ёрдам беради.

Келгусида сотилаётган маҳсулотлар турини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, нафақат Жиддада, балки Саудия Арабистонининг бошқа шаҳарларида ҳам қўшимча чакана савдо нуқталарини очиш имконияти ўрганилмоқда. Бу эса савдо ҳажмини ошириш ва минтақада ўзбек маҳсулотлари мавқеини мустаҳкамлашга кўмак беради.

Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар ушбу савдо уйида ўз мақсулотларини намойиш этиб, хорижий ишбилармонлар билан ҳамкорлик қилиш имконига эга бўлиши мумкин. Бунинг учун уларга юртимизнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси (+966573799449 – WhatsApp/Telegram) яқиндан қўмак беради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш