Logo

Ўзбекистон ва Швеция олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда

Май 05, 2025. 10:16 • 37 сония

86
Ўзбекистон ва Швеция олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда

СТОКГОЛЬМ, 5 май. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти биринчи проректори Бахтиёр Насимов ва Швециянинг Бурос университети проректори Ким Болтон ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув аввалида чиқиндиларни қайта ишлаш ва тўқимачилик соҳасида ўзбек-швед икки томонлама ҳамкорлик алоқаларининг истиқболларига бағишланган тақдимот ўтказилди.

Проректор Бахтиёр Насимов Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти фаолияти тўғрисида маълумот берди ва швециялик ҳамкорлар билан амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳа ва дастурларни илгари сурди.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти докторантура босқичи талабаларининг Бурос университети, жумладан ушбу олий таълим муассасаси ҳузуридаги тўқимачилик тадқиқотлари маркази ва лабораториясида амалиёт ўташини ташкил этиш, биргаликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш