Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга келди
Октябрь 07, 2026. 22:45 • 50 сония
• 143
ТОШКЕНТ, 7 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун амалий ташриф билан Туркманистонга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Туркманбоши шаҳри аэропортида Ўзбекистон етакчисини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси 8 октябрь куни Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида, 9 октябрь куни эса Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Тадбирлар доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси