Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Октябрь 07, 2026. 19:15 • 2 дақ

• 120
Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 7 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон–Россия Ҳукуматлараро комиссияси ва Ҳудудлар кенгашининг навбатдаги йиғилишларида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Россия Ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Россия Президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Олий даражадаги учрашувлар якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Мамлакатимиз етакчиси куни кеча бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва Ҳудудлар кенгашининг учинчи йиғилиши натижадор бўлганини олқишлади.

Шунингдек ўқинг

Ўзаро савдо ҳажми барқарор ўсиб бораётгани, саноат, энергетика, металлургия, тинч атом ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳалари илгари сурилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Товар айирбошлашни янада кенгайтириш, саноат зоналари доирасидаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришга қаратилган ўзаро мувофиқлаштирилган чораларни кўриш ҳамда ҳудудлар ва бизнес даражасидаги фаол мулоқотни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш