Logo

Ўзбекистон Президенти Вашингтон шаҳрида АҚШ Экспорт-импорт банки раҳбарини қабул қилди

Ноябрь 06, 2025. 23:28 • 47 сония

145
Ўзбекистон Президенти Вашингтон шаҳрида АҚШ Экспорт-импорт банки раҳбарини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 6 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Вашингтон шаҳрига амалий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида АҚШ Экспорт-импорт банки раҳбари Жон Йовановични қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Эксимбанк ҳукуматнинг расмий экспорт-кредит агентлиги бўлиб, АҚШ компанияларининг ташқи иқтисодий фаолиятини қўллаб-қувватлайди ҳамда уларга суғурта, кафолат ва кредит воситаларини тақдим этади.

Ушбу нуфузли институт билан тайёрланган қўшма дастур асосида энергетика, муҳим минераллар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, АТ ва бошқа устувор йўналишлардаги йирик лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Эксимбанкнинг мамлакатимиз авиапаркини модернизация қилиш ва "Boeing" самолётларини етказиб беришдаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди. Амалий ҳамкорликни давом эттириш ва Узоқ муддатли шериклик режасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Учрашув якунида давлатимиз раҳбари ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда АҚШ Эксимбанки ўртасида имзоланган Қўшма лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисидаги битим алмашилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш