Ўзбекистон Президенти Вашингтон шаҳрида DFC корпорацияси раҳбарини қабул қилди
Ноябрь 06, 2025. 23:41 • 46 сония
• 173
ТОШКЕНТ, 6 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрига ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида бугун АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош директори Бен Блэкни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, DFC – АҚШнинг миллий ривожланиш институти бўлиб, ривожланаётган мамлакатларда инфратузилма ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш учун хусусий капитални сафарбар қилиш билан шуғулланади.
Учрашувда олий даражадаги фаол мулоқотлар ва савдо-инвестициявий ҳамкорлик кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Энергетика, муҳим минераллар, молия, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва АТ соҳаларида йирик қўшма ташаббуслар ишлаб чиқилмоқда.
Амалий шерикликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Устувор лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшма инвестиция платформасини яратишни жадаллаштириш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Тошкент шаҳрида корпорациянинг минтақавий офисини очиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари корпорациянинг инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда давлат-хусусий шериклик асосида иштирок этиши муҳимлигини таъкидлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига ташриф буюрди
Тошкентда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди