Logo

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қирғизистон Президенти билан учрашди

Ноябрь 15, 2025. 16:11 • 52 сония

204
Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қирғизистон Президенти билан учрашди

ТОШКЕНТ, 15 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, олий даражадаги келишувларнинг ижроси, биринчи навбатда, товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, транспорт, энергетика ва инфратузилма соҳаларидаги муҳим кооперация лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш чоралари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Фаол ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Президентлар минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш