Қозоғистонда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига ёрдам кўрсатилди
Декабрь 26, 2024. 10:03 • 58 сония
• 109
ОЛМАОТА, 26 декабрь /"Дунё" АА/. 18 декабрь – "Халқаро мигрантлар куни" муносабати билан Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консулхонаси ва "Родник" жамоат фонди иштирокида "Раҳат" кафесида консуллик қабули асносида гуманитар ёрдам акцияси ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда 50 дан ортиқ оғир аҳволга тушиб қолган Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирлари иштирок этишди.
Консуллик қабули давомида ҳамюртларимизга Ватанга қайтиш гувоҳномалари бериш тартиби, паспорт алмаштириш ва ФҲДЁ билан боғлиқ бошқа консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича саволларга жавоб берилди.
Бундан ташқари, фуқароларимизга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, муаммоларини ҳал қилишнинг қонуний йўллари тушунтирилди.
Ўзбекистон ҳукумати бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудидан ташқарида вақтинча истиқомат қилаётган ватандошларимизга, айниқса, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ва қийинчиликларга дуч келаётган фуқароларга катта аҳамият бераётгани алоҳида таъкидланди.
Тадбир давомида иштирокчиларга Бош консулхона фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
"Родник" жамоат фонди директорининг ўринбосари Газиза Жайсанбаева Бош консулхонага гуманитар акция ўтказгани ва жамғарма вакилларини мазкур муҳим миссияга жалб қилгани учун миннатдорлик билдирди ҳамда бу борада яқин ҳамкорликни давом эттиришга ишонч билдирди.
Консуллик қабули якунлангач, ҳамюртларимизга ўзбекистонлик тадбиркорларнинг ҳомийлиги билан Бош консуллик томонидан тайёрланган зарур маҳсулотлар топширилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига