Logo

БААда судланган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан чиқарилган ҳукм тафсилотлари маълум бўлди

Январ 23, 2026. 21:08 • 31 сония

62
БААда судланган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан чиқарилган ҳукм тафсилотлари маълум бўлди

ТОШКЕНТ, 23 январь. /“Дунё” АА/. 2025 йилнинг апрель ойида Дубайдаги оммавий муштлашувда иштирок этган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 6 нафар ватандошимизга ўлим ҳукми берилгани ҳақида тарқалган хабарлар ўз тасдиғини топмади. Суд ҳукмига кўра, 8 нафар Ўзбекистон фуқаросига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, 1 нафар фуқарога эса 25 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг маълумотига кўра, ҳозирда Ўзбекистоннинг тегишли идоралари ва БААдаги дипломатик ваколатхоналари томонидан вазият тўлиқ назоратга олинган. Ватандошларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва вазиятни ҳуқуқий жиҳатдан ўрганиш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш