Logo

Санкт-Петербургда таҳсил олаётган ўзбек талабалари билан суҳбат ўтказилди

Март 18, 2026. 11:24 • 2 дақ

127
Санкт-Петербургда таҳсил олаётган ўзбек талабалари билан суҳбат ўтказилди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 18 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги консулхонаси делегациясининг Санкт-Петербург политехника университетига ташрифи амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида ушбу олий таълим даргоҳида таҳсил олаётган ўзбек талабалари билан суҳбат ўтказилди. Университет проректори Дмитрий Арсеньев билан суҳбатда икки томонлама ҳамкорлик алоқалари, бу ерда ўқиётган ўзбекистонлик талабаларга яратилган имкониятлар муҳокама қилинди.

Проректор олий таълим муассасасида кўплаб Ўзбекистон ёшлари бакалавр, магистр, аспирантура йўналишида таҳсил олаётганини таъкидлади. Ўзбек талабаларининг аксарияти саноат менежменти, иқтисод ва савдо йўналишида ўқимоқда экан.

Шунингдек ўқинг

Учрашувда ўзбек олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик лойиҳалари, ректорлар форумидаги иштирок, “Келажак муҳандислари” каби лойиҳалар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Ўзбек дипломати Қобул Алимов университет раҳбариятига учрашув учун миннатдорлик билдириб, бундай учрашув ва ҳамкорликдаги лойиҳаларни келгусида ҳам давом эттириш бўйича ўз фикрларини билдирди.

Делегация аъзолари университетда ташкил этилган Халқаро таълим дастурлари олий мактабини кўздан кечирди, чет эллик талабалар учун “бирдамлик” тизимидаги кўп функцияли маркази ҳамда талабалар турар жойлари билан танишди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш