Воронеждаги ўзбекистонлик талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Март 16, 2026. 20:45 • 2 дақ
• 220
ВОРОНЕЖ, 17 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Россиянинг Воронеж шаҳрида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув дипломатлар ва талабалар ўртасида очиқ мулоқот шаклида ташкил этилди. Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов, элчихона бош консули Меҳриддин Хайриддинов, Воронеж вилояти таълим вазири Наталия Салогубова, иқтисодий ривожланиш вазири Людмила Запорожцева ва университет ректори Дмитрий Проскурин талабларнинг саволларига батафсил жавоб берди.
Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов ёшларнинг билим олишга интилиши ва таълим жараёнида фаол иштирок этиши Ўзбекистон раҳбариятига алоҳида ғурур бағишлашини таъкидлади. У мамлакатимиз раҳбарияти ташаббуси билан ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида гапириб, талабаларни ушбу шароитларда унумли фойдаланишга, пухта билим олиб, халқаро майдонда Ватанни муносиб ҳимоя қилишга чақирди.
Дипломатик миссия вакиллари ватандошларни қўллаб-қувватлаш ва уларга зарур ёрдам кўрсатиш дипломатик ваколатхонанинг устувор вазифаларидан бири эканини билдирди. Ўзбекистон давлат сиёсатида инсон қадри ва фуқаролар манфаатларига олий қадрият сифатида қаралаётгани алоҳида эътироф этилди.
Учрашув якунида ёш ватандошлар бундай тадбирлар хорижда таълим олаётган ёшларга ўз мамлакатининг қўллаб-қувватлашини янада чуқурроқ ҳис қилиш имконини беришини таъкидлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси