Дубай шаҳрида қийин аҳволда қолган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди
Март 26, 2025. 08:45 • 2 дақ
• 196
ДУБАЙ, 26 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида мушкул аҳволда қолган уч нафар ҳамюртларимиз Ўзбекистонга қайтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бош консулхонадан олинган маълумотларга кўра, ватандошларимиз И.Х., И.Г. ва унинг вояга етмаган фарзанди И.М. 2024 йил 22 декабрь куни яқин қариндошининг таклифи билан БААга келган ва Дубай шаҳрида ижара уйга жойлашган. Ўтган вақт мобайнида улар БААда бўлиш учун виза расмийлаштирмасдан ноқонуний яшаб келган.
Меҳмонларни БАА таклиф қилган шахс 23 февраль куни Қатарга чиқиб кетаётганлигини айтиб, алоқани узган. Март ойи бошида хонадон эгаси ижара пулини тўлаш кераклигини, агар ижара пули тўланмаса хонадонни тарк этишни талаб қилиб, ватандошларимизни кўчага ҳайдаган.
Ҳамюртларимиз билан суҳбат давомида уларнинг турар уй-жой, озиқ-овқат ва ватанга қайтиш учун маблағлари йўқлиги ойдинлашди.
Бош консулхона ходимлари Амирликлардаги "Аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш маркази" хайрия ташкилоти ва фаол ватандошларимиз билан биргаликда ёрдамга муҳтож юртдошларимизга барча зарур кўмак кўрсатишди.
Уларнинг БААда ноқонуний яшаб келган муддатда ҳисобланган 2 минг 178 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлик ушбу мамлакатнинг тегишли органлари билан олиб борилган музокаралар натижасида ижобий ҳал қилинди.
"Uzbekistan Airways" миллий авиакомпаниясининг БААдаги ваколатхонаси эса ҳамюртларимизнинг оиласи бағрига қайтиши учун "Дубай-Тошкент" ҳаво қатновига ҳеч қандай тўловларсиз чипта расмийлаштириб берди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига