Польшанинг Гданьск шаҳридаги ватандошлар билан учрашувда уларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди
Июнь 18, 2026. 16:30 • 2 дақ
• 69ГДАНЬСК, 18 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси дипломатлари Поморск воеводлигида меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида фуқароларнинг ижтимоий-маиший шароитлари, Польша миграция қонунчилиги талабларига риоя қилиш, мамлакатда қонуний яшаш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув иштирокчиларига кўтарилган масалалар юзасидан консуллик-ҳуқуқий жиҳатлар бўйича батафсил тушунтиришлар ва амалий тавсиялар берилди.
Юртдошларга Польша қонунчилигига қатъий риоя қилиш, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланмаслик, ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик ҳамда маҳаллий урф-одатларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш зарурлиги таъкидланди.
Ватандошлар ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларнинг ҳуқуқий ва маърифий саводхонлигини ошириш, миллий қадриятлар ва ватанпарварлик туйғуларини тарғиб қилиш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, учрашув доирасида ватандошлар билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, миллий анъана ва маданий қадриятларни асраб-авайлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


