Logo

Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган ватандошларимиз Ўзбекистонга олиб келинди

Ноябрь 02, 2025. 14:22 • 42 сония

97
Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган ватандошларимиз Ўзбекистонга олиб келинди

НОВОСИБИРСК, 2 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси ходимлари Миграция агентлиги вакиллари билан ҳамкорликда мушкул вазиятга тушиб қолган фуқароларимизга Ватанга қайтишда навбатдаги амалий ёрдамни кўрсатди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Оғир турмуш шароитига тушиб қолган она ва унинг уч нафар вояга етмаган фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди. Аёл аввалроқ хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган, унинг фарзандлари эса Новосибирскдаги ижтимоий муассасалардан бирида Бош консулликнинг қатъий назорати остида бўлган.

Бош консулхона ва Миграция агентлиги вакилларининг тезкор ҳаракатлари натижасида икки кун ичида оилани Ўзбекистонга қайтиши билан боғлиқ барча ташкилий ва ҳужжатли масалалар ҳал этилди. Шунингдек, авиачипталар харид қилиниб, оила аэропортгача кузатиб қўйилди.

Вояга етмаган болалар меҳрибонлик уйидан Новосибирск халқаро аэропортига олиб келинган ва у ерда ўз онаси билан учрашган.

Юртдошларимиз Новосибирск-Тошкент авиарейсида Ўзбекистонга жўнаб кетди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш