Logo

Олмаота шаҳрида қўлга олинган 27 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўз иш жойига қайтди

Июнь 10, 2024. 12:35 • 40 сония

746
Олмаота шаҳрида қўлга олинган 27 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўз иш жойига қайтди

ОЛМАОТА 10 июнь. /"Дунё" АА/. Бундан бир неча кун аввал Олмаота шаҳрида қўлга олинган 27 нафар Ўзбекистон фуқарорлари ўз иш жойига қайтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири. 

Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига кўра, шу йил 6 июнь куни Олмаота шаҳрида 27 нафар юртдошларимиз ноқонуний ишлаганлиги ва Қозоғистон ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузганликда гумон қилиниб ушланган. Улар Қозоғистон ваколатли идоралари томонидан ўтказилган "Нелегал" республика фавқулодда профилактика тадбири давомида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат бўйича Олмаота шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Қозоғистоннинг ваколатли органларига тегишли сўров юборилди. Олмаота полицияси билан алоқа ўрнатилиб, Бош консулхона томонидан керакли чора-тадбирлар амалга оширилди.

 Ҳозирги вақтда 27 нафар ўзбекистонлик ишчилар ўз иш жойларига қайтарилди. Улардан 4 нафарига меҳнат миграцияси соҳаси бўйича қонунчиликни бузганлиги учун суд томонидан маъмурий жавобгарлик тайинланган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш