Олмаота шаҳрида мушкул аҳволда қолган икки нафар она ва уларнинг фарзандлари Ўзбекистонга олиб келинди
Август 25, 2025. 20:56 • 52 сония
• 149
ОЛМАОТА, 25 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари саъй-ҳаракатлари билан Қозоғистон ҳудудида мушкул аҳволда қолган юртдошларимиз мамлакатимизга олиб келинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бош консулхонадан олинган маълумотларга кўра, Олмаота шаҳрида мушкул аҳволда қолган икки нафар ватандош аёллар Т.Н. ва З.Н. вояга етмаган фарзандлари билан биргаликда Ўзбекистонга қайтишларида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Мазкур мурожаатлар асосида ва жорий йилнинг 30 июлидан 30 августига қадар Ўзбекистонда эълон қилинган "Ватанга қайтариш" инсонпарварлик акцияси доирасида Ватанга қайтишни ихтиёр этган икки нафар она ва болаларининг юртимизга келиши таъминланди.
Айни пайтда ҳамюртларимиз яқинлари бағрига соғ-саломат етиб олган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси