Паспорт амал қилиш муддати тугаб, ҳуқуқий қийинчиликларга дуч келган Ўзбекистон фуқаросига Чехияда амалий ёрдам кўрсатилиб, ватанга қайтарилди
Ноябрь 20, 2025. 16:23 • 1 дақ
• 171
ПРАГА, 20 ноябрь. /"Дунё" АА/. Чехияда муайян ҳуқуқий ва молиявий муаммолар туфайли қийин аҳволда қолган ватандошимиз мамлакатимизнинг дипломатик ваколатхонаси вакиллари кўмагида Ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Маълум қилинишича, фуқаро У.М. 2017 йилда Польша орқали Чехияга ишлаш мақсадида келган бўлиб, вақт ўтиши билан биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаб қолган. Ҳужжатни ўз вақтида янгиланмагани сабабли, у мамлакатда ҳуқуқий жиҳатдан ноқулай вазиятга тушиб қолган. Юртдошимиз кейинчалик Ўзбекистон элчихонасининг консуллик бўлимига мурожаат қилган.
Элчихона ходимлари томонидан ўз вақтида кўрсатилган ёрдам ва ХМТ билан самарали ҳамкорлик мамлакат ташқарисидаги ҳар бир фуқаро эътибордан четда қолмаслиги, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси