Ўзбек миллий дўпписи Лондоннинг диққатга сазовор жойларида намойиш қилинди
Март 18, 2026. 18:58 • 2 дақ
• 35
ЛОНДОН, 18 март. /“Дунё” АА/. Лондонда ватандошлар иштирокида ноодатий экскурсия ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда ватандошлар ва хорижликлар Лондон шаҳридаги Биг-Бен, Трафальгар майдони, Букингем саройи, Гайд-парк каби диққатга сазовор жойларида ўзбек миллий бош кийими – дўппини кийиб, сайр қилишди.
Экскурсия давомида иштирокчилар ва йўловчиларга дўппи тарихи, унинг рамзий маъноси ва ўзбек маданий меросидаги ўрни ҳақида маълумот берилди. Маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар миллий атрибутга катта қизиқиш билдириб, ўзбек маданиятининг ўзига хослиги ва эстетик ифодасини юқори баҳолади.
Бу орқали ўзбек миллий маданиятининг ўзига хос жиҳатлари ва кўп асрлик анъаналарига эътибор қаратилди. Тадбир доирасида кўплаб маҳаллий аҳоли ва сайёҳларда ўзбек миллий бош кийими бўлган дўппи катта таассурот қолдирди.
Мазкур сайр Ўзбекистоннинг миллий қадриятларини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш, маданий мулоқотни ривожлантириш ҳамда халқлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси