Саудия Арабистонидаги депортация марказида сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари Ватанга олиб келинди
Август 26, 2025. 12:32 • 48 сония
• 99
ЖИДДА, 26 август /"Дунё"АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси, Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси ва "Uzbekistan Airways" АЖ ҳамкорлигида Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги "Аш-Шумаисий" депортация марказида бўлиб турган З.Ш. ва унинг фарзандлари юртимизга қайтарилди, деб хабар бермоқда "Дунё" AA мухбири.

Бош консулхона ходимлари Саудия Арабистонидаги "Аш-Шумаисий" депортация маркази директори Абдулатиф ас-Самалий билан ушбу оилани Ўзбекистонга юбориш бўйича бир неча бор музокара ўтказди. Музокаралар натижасида ватандошларимизни Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси, Бош консулхона ва "Uzbekistan Airways" АЖ томонидан З.Ш. ва унинг фарзандларига мамлакатимиз зиёратчилари учун ажратилган "Жидда-Тошкент" йўналишидаги чартер рейсига авиабилет сотиб олиб берилди. Мазкур оила 24 август куни Ўзбекистонга етиб олди.
Ушбу жараён мамлакатимизда 30 июлдан 30 августгача эълон қилинган "Ватанга қайтариш" инсонпарварлик акцияси ҳамда Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консулхонаси томонидан Саудия Арабистонида бўлиб турган юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга бўлган масъулиятли ёндашувнинг самарали натижаси бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига