Logo

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган юртдошларимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Май 06, 2025. 09:33 • 47 сония

265
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган юртдошларимиз Ўзбекистонга қайтарилди

ЕКАТЕРИНБУРГ, 6 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган ватандошларимиз доимий яшаш манзилига қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Бош консулхонадан олинган маълумотга кўра, ҳамюртимиз С.Л. Екатеринбург шаҳрига турмуш ўртоғи билан вақтинча ишлаш мақсадида келган қизи М.О.нинг туғруқхона билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш беришни сўраб мурожаат қилган.  

Бош консулхона ҳузуридаги "Аёллар кенгаши" раиси мазкур мурожаатни ҳар томонлама ўрганиб чиқди. Маълум бўлишича М.О. Екатеринбург шаҳрида турмуш ўртоғи, онаси ва вояга етмаган фарзанди билан яшаб келган. Турмуш ўртоғи оилавий келишмовчилик сабаб уларни ташлаб кетган.

Маҳаллий шифокорлар билан олиб борилган маслаҳатлар натижасида бўлғуси онанинг ҳомиласига ва Ўзбекистонга қайтиши учун таҳдидлар йўқлиги маълум бўлди.

Бош консулхона ходимлари ва Свердловск вилоятидаги фаол ватандошлар кўмагида ҳамюртларимизнинг доимий яшаш манзилига етиб олиши учун "Екатеринбург-Тошкент" йўналишидаги самолётга чипта харид қилиб берилди.

Ўзбекистон дипломатлари мазкур оилани 3 май куни Екатеринбург шаҳридаги "Кольцово" халқаро аэропортидан Тошкент шаҳрига кузатиб қўйишди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш