Ўзбекистон талабалари Россиянинг Красноярск шаҳрида бўлиб ўтган миллатлараро ёшлар фестивалига қатнашди
Декабрь 23, 2025. 16:59 • 34 сония
• 136
КРАСНОЯРСК, 23 декабрь. /“Дунё” АА/. Красноярскда Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳирадги Бош консулхонаси кўмагида ушбу шаҳардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар “Kras Unity” миллатлараро ёшлар фестивалида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Бугунги кунда Красноярск шаҳридаги олий ўқув юртларида мамлакатимиздан 70 дан ортиқ талаба таҳсил олмоқда.
Тадбир давомида талабаларимиз Ўзбекистоннинг маданияти, санъати, бугунги кундаги изчил тараққиёти, ўзбек халқининг анъана ва урф-одатлари ҳақида ҳикоя қилувчи театрлаштирилган дастурларни намойиш этди.
Ҳамюртларимизнинг саҳна кўринишлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотиб, ўзбек халқининг маданияти ва санъати алоҳида эътироф этилди.
Форум доирасида “Гастробозор” ташкил этилиб, унда миллий ўзбек таомлари тақдим этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда Ўзбекистон талабалари ассоциацияси ташкил этилди
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
Лондонда “Тўмарис” аёллар жамоат бирлашмасининг бир йиллиги нишонланди