Қозоғистон ўзбек этномаданий бирлашмалари уюшмаси раиси Ўзбекистоннинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
Сентябрь 29, 2024. 12:16 • 2 дақ
• 260
ОСТОНА, 29 сентябрь. /«Дунё» АА/. Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида "Ўзбек этносининг тили, маданияти ва анъаналари куни"га бағишланган фестиваль бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фестивалнинг расмий қисми доирасида давлатимиз раҳбарининг фармонига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси ўзбек этник-маданий бирлашмалари уюшмаси раиси Икрам Хашимжанов «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Фармонда унинг Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва янги босқичга кўтаришга, унинг устувор йўналишлар бўйича алоқаларни бойитиш, кенгайтириш, ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган муҳим ташаббуслари, қўшма лойиҳаларни фаол илгари суриш, шунингдек, мамлакатларимиз халқларининг кўп асрлик дўстлиги ва ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлашда улкан хизматлари борлиги таъкидланган.
Орденни Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов топширди.
Тадбирда сўзланган нутқларда Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг "бизнинг умумий тарихимиз-бизнинг умумий келажагимиз", деган сўзлари алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сиёсий иродаси туфайли минтақада мамлакатларимиз ўртасида ишонч ва дўстлик, ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари муҳити яратилгани таъкидланди.
Қозоғистон этник ўзбекларининг «Дўстлик» жамияти томонидан ташкил этилган расмий маросимда Қозоғистонда ўзбек тили, маданияти, урф-одат ва анъаналарини тарғиб қилиш муҳимлиги таъкидланиб, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар юксак даражада эканлигини яна бир бор эътироф этдилар.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон томонидан «Ватандошлар» жамоат фонди, Миллатлараро муносабатлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маданият соҳаси вакиллари ва Ўзбекистоннинг Остона шаҳридаги элчихонаси ва Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ва ходимлари иштирок этдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Британияда ўзбек талабалари ўртасида “Zakovat-Gambit” шахмат турнири ўтказилди
Оғир аҳволга тушиб қолган ҳамюртлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистонлик талаба халқаро танлов совриндори бўлди
Италияда илк бор “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди
Туркиядаги юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди