Logo

Туркиядаги юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди

Октябрь 25, 2025. 15:50 • 27 сония

75
Туркиядаги юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди

ИСТАНБУЛ, 25 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Туркиянинг Сакарья вилоятида жойлашган жазони ижро этиш муассасалари бўлган юртдошларимиз билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Дипломатлар ташриф давомида мазкур муассасаларда бўлган ҳамюртларимизга яратилган шароитлар, тиббий ёрдам, озиқ-овқат таъминоти, адвокат хизматидан фойдаланиш ва яқин қариндошлари билан учрашиш имкониятларини ўрганди.

Ватандошлар билан суҳбат давомида уларнинг таклифлари тингланди ва тегишли тартибда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Муассасалар раҳбарияти билан кечган мулоқот чоғида юртдошларимиз ҳуқуқларини таъминлаш, яшаш шароитларини яхшилаш ва консуллик ташрифларини мунтазам амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш