Ўзбекистон Беларуснинг самарали жамоат транспорти тизими бўйича тажрибасига қизиқиш билдирмоқда
Март 08, 2025. 12:57 • 42 сония
• 191
МИНСК, 8 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Назаров Беларусь транспорт ва коммуникациялар вазири Алексей Ляхнович билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Музокараларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Вазир Алексей Ляхнович Ўзбекистон ва Беларусь халқаро юк ташувчилари учун рухсатномаларни бекор қилиш масаласига эътибор қаратиб, ушбу қадам икки давлат ўртасидаги савдо айланмасининг ошишига туртки бўлишини билдирди.
Беларус томони, шунингдек, халқаро автомобиль транспорти бўйича Беларусь-Ўзбекистон қўшма комиссиясининг навбатдаги мажлисини жорий йилнинг март-апрель ойларида Минск шаҳрида ташкил этишга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашувда халқаро транспорт йўлакларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар, Термиз шаҳридаги халқаро транспорт-логистика хабидан фойдаланиш масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди.
Беларуснинг самарали жамоат транспорти тизими, аэропортлар учиш-қўниш йўлакларини лойиҳалаш, йўл белгиларини қўллаш бўйича тажрибасини Ўзбекистонда тадбиқ этишга эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди