Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди
Декабрь 12, 2024. 14:34 • 39 сония
• 264
ҚОҲИРА, 12 декабрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ҳозирги кунда Ал-Азҳар мажмуаси билан кадрлар тайёрлаш, уларнинг касб-маҳоратини ошириш, халқаро конференция ва семинарлар ўтказиш бўйича яқин ҳамкорлик ўрнатилган.
Имзоланган англашув меморандуми диний таълим олиш истагидаги ўзбекистонлик ёшларнинг Ал-Азҳар мажмуаси ва унинг таркибидаги ўқув муассасаларига қабул қилишни тартибга солади.
Ҳужжатда таълим йўналишида ўзаро ахборот ва тажриба алмашиш, биргаликда халқаро анжуманлар ташкил қилиш, бузғунчи сохта диний ғоялар ва экстремизм кўринишлари тарқалишининг олдини олишга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш ва ислом меросини чуқур ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш каби бир қатор вазифалар белгилаган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди