Ўзбекистон Халқаро малакалар ва баҳолаш маркази Бирмингем университети билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқда
Август 24, 2025. 11:30 • 1 дақ
• 44
ЛОНДОН, 24 август. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Буюк Британия Бирмингем университети Глобал ҳамкорлик департаменти бошлиғи Клэр Белкади ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги таркибидаги Халқаро малакалар ва баҳолаш маркази (ХМБМ) директори Ҳуснидин Ҳомидов ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот авалида хорижий томонга ХМБМ фаолияти ҳақида маълумот берилди. Хусусан, дунёнинг бир қатор университетлари, шу жумладан Британия олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда Ўзбекистон таълим тизимига академик ва касбий дастурларни жорий этиш ҳамда талабалар учун академик мобиллик ва халқаро таълим имкониятларини кенгайтириш устида иш олиб бораётгани таъкидланди.
Томонлар турли йўналишларда, хусусан "dual diploma" дастурлари, франчайзинг асосида университет ташкил этиш ҳамда ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви соҳаларида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилинди.
Учрашув якунида муҳокама қилинган йўналишлар бўйича экспертлар даражасида ишчи музокараларни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.
1900 йилда ташкил этилган Бирмингем университети Буюк Британиянинг энг қадимги ва нуфузли олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Университет "Russell Group" гуруҳи, Европа тадқиқот университетлари лигаси ва бошқа йирик академик ташкилотларнинг аъзоси саналади. "QS World University Rankings" халқаро рейтингида 76-ўринда, "Times Higher Education" рейтингида 93- поғонада қайд этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди