Logo

Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги жами 17 та давлат шифохоналари Японияда ишлаб чиқарилган маммография скрининг ускуналари билан жиҳозланади

Ноябрь 15, 2025. 10:20 • 2 дақ

94
Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги жами 17 та давлат шифохоналари Японияда ишлаб чиқарилган маммография скрининг ускуналари билан жиҳозланади

ТОШКЕНТ, 15 ноябрь. /"Дунё" АА/. Япония элчиси Ҳирата Кенжи ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров Япония ҳукумати томонидан амалга оширилаётган 859 миллион иена (тахминан 5,6 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги "Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастури" беғараз ёрдами доирасида Алмашинув ноталарини имзоладилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу дастур доирасида Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги жами 17 та давлат шифохоналари Японияда ишлаб чиқарилган маммография скрининг ускуналари билан жиҳозланади ва бутун мамлакат бўйлаб маммография скрининги хизматлари кенгайтирилади. Ушбу лойиҳа кўкрак бези саратонини эрта ташхислашни осонлаштириши ва замонавий япон технологияларини жорий этиш орқали мамлакатнинг соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаши кутилмоқда.

Шунингдек ўқинг

2022 йил декабрь ойида Токиода бўлиб ўтган

"Марказий Осиё+Япония" Мулоқоти доирасидаги Ташқи ишлар вазирларининг 9-йиғилишида эркин ва очиқ Марказий Осиёда барқарор ривожланишга эришиш мақсадида, Япония "Инсонларга сармоя киритиш" ва "Ўсиш сифати"га алоҳида урғу берадиган янги модел асосида ҳамкорликни ривожлантиришга қарор қилди. Ушбу лойиҳа "Инсонларга сармоя киритиш" га ҳисса қўшади.

Япония ҳукумати Ўзбекистонда тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган ҳамкорликни ривожлантиришда давом этади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш