Британиянинг энг нуфузли билим даргоҳи Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё таълим форумида иштирок этади

Сентябрь 10, 2024. 09:17 • 2 дақ

• 275
Британиянинг энг нуфузли билим даргоҳи Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё таълим форумида иштирок этади

ЛОНДОН, 10 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг "Harrow School"га ташриф буюрди ва ушбу ўқув муассасасининг директори Аластер Лэнд билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат аввалида Британия томони Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг-кўламли ислоҳотлар ва сўнгги йиллар давомида республиканинг савдо-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий соҳаларда эришган ютуқлари ҳамда 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари сайловига тайёргарлик жараёни билан таништирилди.

Мактаб директори Аластер Лэнд Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни, хусусан таълим соҳасидаги ўзгаришларни, кўплаб янги таълим муассасаларининг ташкил этилаётганини юқори баҳолади.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон расмий вакили ташриф давомида "Harrow" мактаби ўқув биноси, синф хоналари, лабораториялари, ўқув жараёнлари ва спорт майдончалари билан батафсил танишди.

Музокаралар натижасида шу йилнинг 15-17 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё таълим форумида "Harrow School" мактаби вакилларининг иштирокини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

1572 йилда Британия қироличаси Елизаветта I томонидан ташкил этилган "Harrow School" Итон коллежи каби мамлакатдаги ўқувчиларни дунёнинг етакчи олийгоҳларига тайёрлаб берадиган энг нуфузли билим даргоҳи ҳисобланади. Мактаб битирувчилари келажакда ўз соҳаларининг малакали мутахассислари бўлиб етишиб, ўз йўнилишларида юқори лавозимларни эгаллаб келмоқда. Улар орасида Британиянинг бир қатор собиқ бош вазирлари, шу жумладан Уинстон Черчилл, Ҳиндистон собиқ бош вазири Жавоҳарлал Неру, Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ва бошқалар каби таниқли давлат арбоблари бор. Ҳозирги кунда мактабда 850 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Уларнинг 20 фоизини чет эл фуқаролари ташкил этади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш