Logo

Британиянинг Уорик университети Ўзбекистондаги етакчи олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқда

Январ 06, 2024. 11:06 • 40 сония

193
Британиянинг Уорик университети Ўзбекистондаги етакчи олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқда

ЛОНДОН, 6 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг Уорик университети (University of Warwick) президенти ва ректори, профессор Стюарт Крофт билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда Британия университети билан мамлакатимизнинг ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида Стюарт Крофт Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади. Шунингдек, у биринчи навбатда ҳуқуқ, халқаро муносабатлар, иқтисодиёт, информатика ҳамда инглиз тилини профессионал ўрганиш йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлайдиган Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдорлигини билдирди.

Музокаралар якунида талабалар алмашинуви, "икки томонлама" диплом дастурлари, илмий-тадқиқот ишлари, жумладан, давлат хизматчиларининг малакасини ошириш соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш