Қатар компанияси Тошкент шаҳрида ДХШ асосида кўп тармоқли шифохона қуриш ишларини бошламоқда
Январ 09, 2024. 17:18 • 54 сония
• 721
ДОХА, 9 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Дохадаги элчихонаси ходимлари Қатарнинг «Elegancia Healthcare» компанияси тижорат ишлари бўйича бош директори Десмонд Донелли билан музокара ўтказдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида Қатарнинг мазкур компанияси иштирокида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Дипломатлар Қатар томонига Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида, хусусан аҳоли саломатлигини сақлаш, тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, тиббий хизматлар кўлами ва сифатини ошириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берди.
Қатар томони Тошкент шаҳрида 300 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохонани давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида барпо этиш бўйича бирламчи ҳужжатларни жорий январь ойи охирига қадар якунланишини, лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари эса март ойида ишлаб чиқилиши бошланишини маълум қилди.
Мазкур лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки босқичида «Elegancia Healthcare» компаниясига тўрт нафар ўзбек мутахассислари ишга қабул қилиниши таъкидланди.
Бундан ташқари, «Elegancia Healthcare» компаниясининг «The View Hospital», «Military Medical City» ва «Hopital Algero Qatari Alleman» клиникаларида ўзбекистонлик инглиз тилида эркин сўзлаша оладиган шифокор ва ҳамшираларни ишга қабул қилиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди