Варшава шаҳрида Ўзбекистон тўқимачилик ва пойабзал маҳсулотлари савдо уйи очилади
Август 20, 2024. 10:21 • 2 дақ
• 270
ВАРШАВА, 20 август. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида 14-15 август кунлари Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда тўқимачилик саноати корхоналари вакилларининг Польшага бизнес-миссияси ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бизнес-миссия давомида Лодзь шаҳрида Польша тўқимачилари уюшмаси, "LEGS" ва "PPHU JOLA-STYL" каби йирик компаниялар раҳбарияти билан музокаралар уюштирилди ҳамда мазкур ташкилотлар фаолияти билан яқиндан танишилди.
Бундан ташқари, делегация аъзолари Варшава шаҳри яқинидаги "G.D. International Poland Sp. o.o." улгуржи савдо мажмуаси президенти Феликс Ванг ва "Польша-Осиё" савдо-саноат палатаси президенти Януш Пехочинский билан учрашув ўтказдилар.
"G.D. International Poland Sp. o.o." улгуржи савдо мажмуасида ўзбек тўқимачилик ва пойабзал маҳсулотлари савдо уйини очиш тўғрисида келишувга эришилди.
Ташриф давомида "Польша-Осиё" Савдо палатаси билан биргаликда қўшма бизнес-форум ташкил этилди. Унда 20 дан зиёд Ўзбекистон ва Польша ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.
Икки мамлакат вакиллари ўртасида ташкил этилган "G2B" ва "B2B" шаклидаги музокараларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди. Ўзбекистон енгил саноатини модернизация қилиш учун янги технологиялар ва инновацияларни жорий этиш масаласи кўриб чиқилди.
Ўзбекистоннинг "Uztex Group", "Aisha Home Textile" ва "Qorajon textile", "Parvoz Humo Ravnaq Trans" корхоналари ва Польшанинг "Rusinagency", "Arlen Textile Group", "LEGS", "PPHU JOLA-STYL", "SWP", "Ptak" ва "Colorinvest" компаниялари ўртасида ип-калава, газлама, трикотаж мато, тайёр кийимлар ва уй тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича аниқ келишувларга эришилди.
Томонлар жорий йилда Самарқандда бўлиб ўтадиган "ITMF Annual Conference&IAF World Fashion Convention" конференциясида ва Варшавадаги "Fast Textile" ҳамда 2025 йилда Кельцеда шаҳрида ўтказиладиган "My TexStyle" халқаро тўқимачилик кўргазмаларида фаол иштирок этишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди