Ўзбекистон ва Қатар коррупцияга қарши кураш соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ноябрь 23, 2023. 18:50 • 54 сония

100
Ўзбекистон ва Қатар коррупцияга қарши кураш соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

ДОХА, 23 ноябрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Қатар Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши кураш маркази директорининг маслаҳатчиси Ёсир Рефаи билан учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қатар томони Ўзбекистон раҳбариятининг коррупцияга қарши кураш соҳасида олиб бораётган ислоҳотларини юқори баҳолади. Ушбу соҳадаги сезиларли ютуқлар халқаро ташкилотлар томонидан ҳам эътироф этилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, мамлакатда коррупцияга йўл қўймаслик, уни олдини олиш, давлат харидларини тўла назорат қилиш, имзоланган шартномалар асосида келишувларни тўлақонли амалга ошириш механизмлари жорий этилгани қайд этилди.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида тегишли ваколатли органлар ўртасида халқаро анжуманлар ўтказиш, ушбу йўналишда кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан доимий равишда тажриба алмашиш, ёш кадрлар учун ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди. 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш