Саида Мирзиёева: ЮНEСКО бош қароргоҳидаги ҳар бир учрашув стратегик ҳамкорлигимизни янада чуқурлаштириш учун янги имкониятлар эшигини очади

Июль 01, 2026. 09:30 • 56 сония

95
Саида Мирзиёева: ЮНEСКО бош қароргоҳидаги ҳар бир учрашув стратегик ҳамкорлигимизни янада чуқурлаштириш учун янги имкониятлар эшигини очади

ТОШКЕНТ, 1 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Парижда ЮНЕСКО бош директори Ҳолид ал-Ананий билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“ЮНEСКО бош директори Ҳолид ал-Ананий билан учрашиб, Самарқандда бўлиб ўтган Бош конференциянинг 43-сессиясида эришилган келишувларнинг амалдаги ижросини муҳокама қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Инсон капитали, сунъий интеллект ва креатив индустрияларни ривожлантириш, хотин-қизлар етакчилигини қўллаб-қувватлаш ҳамда маданий меросни асраб-авайлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик.

Шунингдек ўқинг

ЮНEСКО бош қароргоҳидаги ҳар бир учрашув стратегик ҳамкорлигимизни янада чуқурлаштириш учун янги имкониятлар эшигини очади”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш