Logo

Шэнчьжэнда юртимизнинг сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалари намойиш қилинди

Ноябрь 25, 2025. 18:37 • 2 дақ

154
Шэнчьжэнда юртимизнинг сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалари намойиш қилинди

ШЭНЧЬЖЭНЬ, 25 ноябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси томонидан "Ўзбекистоннинг сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш стратегияси" мавзусида тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Шэнчьжэнь Халқаро савдони рағбатлантириш қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда 50 дан ортиқ маҳаллий компания, илмий-тадқиқот марказлари, олий таълим муассасалари ва қатор хорижий давлатларнинг савдо-саноат палаталари вакиллари иштирок этди.

Шунингдек ўқинг

Учрашувда мамлакатимизда сунъий интеллект соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ва ташкил этилган илмий-тадқиқот марказлари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли таълим дастурлари, инвестицияларни жалб қилиш мақсадида жорий этилган имтиёз ва преференциялар тизими тўғрисида маълумот берилди.

Иштирокчилар мамлакатимизда сунъий интеллектни ривожлантириш ва соҳанинг инвестицион жозибадорлигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади. Ўзбекистон Марказий Осиё бозорига стратегик кириш нуқтаси эканлигини таъкидлаб, рақамли трансформация жараёнларида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди.

Ўтказилган музокаралар давомида амалий натижаларга қаратилган ҳудудлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, АКТ соҳасидаги етакчи маҳаллий компаниялардан иборат гуруҳларнинг Ўзбекистонга бизнес-миссияларини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш