Швецияда Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал ташаббусларига бағишланган семинар ўтказилди
Декабрь 01, 2025. 10:46 • 39 сония
• 75СТОКГОЛЬМ, 1 декабрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Швециядаги элчихонаси ҳамда Лунд университети ҳамкорлигида “Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги ҳамкорлик ва глобал бирдамликни илгари суришдаги ташаббуслари” мавзусида семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда минтақавий барқарорлик, ҳамкорлик ва иқтисодий тараққиётни мустаҳкамлашга қаратилган ташқи сиёсатининг асосий жиҳатлари, БМТ ва бошқа кўптомонлама платформаларда илгари сурилаётган глобал ташаббуслар ҳақида сўз юритилди.
Намойиш этилган тақдимотларда асосан шу йил юртимизда ўтказилган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги форум, ЮНЕСКОнинг 43-Бош конференцияси, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви, “Марказий Осиё – АҚШ” саммити ҳамда Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясидаги иштирокига эътибор қаратилди.
Музокаралар давомида Ўзбекистоннинг Швеция ва Шимолий Европанинг бошқа мамлакатлари билан илмий-тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди

