Logo

Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси БААда самарали музокаралар ўтказди

Октябрь 14, 2025. 18:14 • 40 сония

67
Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси БААда самарали музокаралар ўтказди

АБУ-ДАБИ, 14 октябрь. /"Дунё" АА/. Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 10-11 октябрь кунлари амалий сафар билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси сафар давомида Дубай муниципалитети, "DP World", "Gulf Land Property Developers", "Tonino Lamborghini" "Alokozay Group of Companies" ва "Tribe Infrastructure" компаниялари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди.

Музокаралар давомида, сув ресурсларини бошқариш ҳамда йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш, Янги Ҳаёт туманида жойлашган "Янги Авлод" махсус саноат зонасида мультимодал логистика терминалини барпо этиш, уй-жой, мактаб, боғча ва нимстанциялар қуришга инвестиция кириш ва давлат-хусусий шериклик асосидаги лойиҳаларда иштирок этиш истиқболлари муҳокама қилинди. 

Бўлиб ўтган учрашувлар якунида лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш учун икки томондан масъуллар белгиланиб ва ўзаро мулоқотларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш