Logo

Чехия билан ҳамкорлик алоқалари янада ривожлантирилади

Февраль 20, 2026. 09:59 • 2 дақ

105
Чехия билан ҳамкорлик алоқалари янада ривожлантирилади

ПРАГА, 27 февраль. /“Дунё” АА/. Элчихона ташаббуси билан Чехия кичик, ўрта бизнес ва ҳунармандчилик ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси раҳбарияти иштирокида видеоконференция ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Онлайн тадбирда Чехия томонидан ассоциацияси раиси Йозеф Ярош ва халқаро алоқалар бўйича раис ўринбосари Витезслав Хрушка иштирок этди.

Мулоқот жараёнида Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Расулжон Мирзаахмедов уюшма томонидан амалга оширилаётган ишлари, аъзо корхоналарнинг фаолият турлари ҳамда юртимизда ўтказиладиган ҳунармандчилик кўргазмалари тўғрисида тўхталиб ўтди.

Томонлар кичик ва ўрта бизнес ҳамда ҳунармандчилик соҳаларида инвестициявий ва савдо алоқаларини ривожлантириш, уюшмалар аъзолари ўртасида “B2B” форматида учрашувлар ташкил этиш бўйича фикр алмашди. Шу билан бирга, қўшма корхоналар тузишни рағбатлантириш ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Заргарлик саноати, тўқимачилик, айниқса, гиламдўзлик йўналишда тадбиркорлар ўртасида алоқаларни ривожлантириш истиқболли экани таъкидланди.

Мазкур тадбирлар натижасида ҳунармандчилик маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ва уларни халқаро кўргазмалар доирасида кенг намойиш этиш учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

Мулоқот якунида Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Чехия кичик, ўрта бизнес ва ҳунармандчилик ассоциацияси ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзоланди. Мазкур ҳужжат икки томонлама ҳамкорликни институционал даражада мустаҳкамлаш, қўшма ташаббусларни амалий босқичга олиб чиқишда муҳим асос бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш