Logo

Ўзбекистон ва Қатар замонавий дипломатик кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик қилади

Февраль 25, 2026. 12:07 • 57 сония

426
Ўзбекистон ва Қатар замонавий дипломатик кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик қилади

ДОҲА, 28 февраль. /“Дунё” АА/. Доҳа шаҳрида Ўзбекистоннинг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Дипломатик академияси ва Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик институт ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё”АА мухбири.

Мазкур ҳужжатни имзолаш маросими академия директори Абдусамад Ҳайдаровнинг Қатарга ташрифи доирасида бўлиб ўтди. Қатар институти директори Абдулазиз Муҳаммад ал-Ҳур билан ўтказилган учрашувда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, бугунги глобаллашув шароитида дипломатик хизмат ходимларига юқори талаблар - касбий малака, таҳлилий қобилият ва замонавий кўникмаларга эга бўлиш талаб этилаётганини таъкидладилар. Бу борада тажриба алмашиш ва илғор методикаларни жорий этиш долзарблиги қайд этилди.

Меморандумга кўра, томонлар академик алмашинувларни кенгайтириш, қўшма тренинг ва семинарлар ташкил этиш, шунингдек, халқаро муносабатлар соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантиришга келишиб олдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш