Logo

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Абу-Даби маданият ва туризм департаменти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

Октябрь 22, 2024. 17:28 • 47 сония

181
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Абу-Даби маданият ва туризм департаменти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

АБУ-ДАБИ, 22 октябрь. /"Дунё" АА/.  Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Абу-Даби маданият ва туризм департаменти ўртасида англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ҳужжат Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раисининг биринчи ўринбосари Элмурод Нажимов ва Абу-Даби маданият ва туризм департаменти раиси ўринбосари Сауд Абдулазиз Ал Хосани томонидан имзоланди.


Меморандум Ўзбекистон ва Абу-Даби музейларида кўргазмалар ташкил этиш, маданий мерос соҳасида ўзаро манфаатли тадқиқотлар ўтказиш, маданий меросни сақлаш, музейлар бошқаруви, реставрация ва бошқа соҳаларда кўникма ҳамда тажриба алмашиш, таълим соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш каби йўналишларни қамраб олади.


 Расмий қисмдан сўнг бўлиб ўтган мулоқотда меморандумда қайд этилган ҳамкорликдаги ишларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадида икки томондан масъуллар тайинланди ва яқин кунларда ташкил этиладиган онлайн мулоқот орқали чоғида тегишли чора-тадбирларни белгилаб олиш тўғрисида келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш